Пайшанба, 17 июль
Чин дўст ҳамма вақт севади, оғир дамда биродарига таянч бўлади. (Ҳик. 17:17)
Исонинг онаси Марям уни мустаҳкамлашларига муҳтож эди. Ўшанда у турмуш қурмаган бўлса-да, фаришта унга ҳомиладор бўлишини айтган. Бунинг устига, у ҳали фарзанд тарбияламаган. Лекин ундан бўлажак Масиҳга ғамхўрлик қилиш кутилган. Марям ҳеч қачон жинсий яқинликда бўлмаган. Хўш, унда ҳомиладор бўлиб қолганини қаллиғи Юсуфга қандай тушунтирган? (Луқо 1:26–33) Марям қаердан куч олган? У бошқалардан ёрдам сўраган. Мисол учун, Жаброилдан бу вазифаси ҳақида қўшимча маълумот сўраган. (Луқо 1:34) Кўп ўтмай, у Яҳудонинг «тоғли ҳудуд»идан йўл юриб Элисабетникига борган. Элисабет уни мақтаган. Яҳова Элисабетни илҳомлантиргани учун у Марямнинг туғилмаган ўғли ҳақидаги далдали башоратни айтган. (Луқо 1:39–45) Марям Яҳова «қўли билан қудратли ишлар қилди» деган. (Луқо 1:46–51) У Жаброил ва Элисабет орқали Марямни мустаҳкамлаган. w23.10 14-, 15-саҳ., 10–12-хб.
Жума, 18 июль
У бизни ўз Худоси ва Отасининг шоҳларию руҳонийлари қилди. (Ваҳ. 1:6)
Исонинг бир қанча шогирди муқаддас руҳ билан мойланиб, Яҳова билан ўзгача муносабатларга эга бўлди. Бу 144 000 киши осмонда Исо билан бирга руҳонийлар сифатида хизмат қилади. (Ваҳ. 14:1) Муқаддас чодирнинг Муқаддас хонаси мойланганлар ҳали ерда бўлганида Худо уларни рамзий ўғиллари сифатида қабул қилганини билдиради. (Рим. 8:15–17) Чодирнинг Энг муқаддас хонаси эса Яҳованинг макони бўлмиш осмонни билдиради. Муқаддас хонани Энг муқаддас хонадан ажратувчи «парда» Исонинг танасини билдиради. У инсон танасида бўлганида рамзий маъбаднинг буюк Олий руҳонийси сифатида осмонга кира олмасди. Одамлар учун танасини қурбонликка келтириб, Исо барча мойланган масиҳийларга осмонда яшашга йўл очди. Осмондаги мукофотини олиш учун улар ҳам ўз таналарини қолдириши керак. (Иброн. 10:19, 20; 1 Кор. 15:50) w23.10 28-саҳ., 13-хб.
Шанба, 19 июль
Гидўн... тўғрисида айтиб беришга вақтим етмайди. (Иброн. 11:32)
Гидўн эфрайимликлар уни танқид қилишганида хотиржамликни сақлаган. (Ҳак. 8:1–3) Гидўн уларга ғазаб ўтида жавоб бермаган. Уларнинг ташвишларини тинглаб, у камтарликни намоён этган ва таранг вазиятни хушмуомалалик билан юмшатган. Доно оқсоқоллар танқидга дуч келишганида, Гидўнга тақлид қилиб диққат ила тинглашади ва мулойимлик ила жавоб беришади. (Ёқб. 3:13) Шу йўсин, улар жамоатда тинчлик бўлишига ҳисса қўшишади. Одамлар мидиёнликлар устидан эришилган ғалаба учун Гидўнни улуғлашганида, у уларнинг эътиборини Яҳовага қаратган. (Ҳак. 8:22, 23) Тайинланган биродарлар қай йўсин унга тақлид қилишлари мумкин? Улар қилган барча ишлари учун шарафни Яҳовага қаратишлари лозим. (1 Кор. 4:6, 7) Масалан, кимдир оқсоқолни таълим бериш қобилияти учун мақтаса, у унинг эътиборини йўл-йўриқларнинг манбаи бўлмиш Худонинг Каломига ёки ташкилотимиз барчамизга тақдим этаётган фикрларга қаратса бўлади. Оқсоқоллар «Таълим бераётганда ўзимга керагидан ортиқ диққат қаратмаяпманми?» деган савол устида вақти-вақти билан мулоҳаза юритишлари мумкин. w23.06 4-саҳ., 7-, 8-хб.